Италия чемпионати 14-тури "Специя"га қарши ўйин олдидан "Женоа" устози Давиде Баллардини ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Генуяга доимо улкан ҳиссиётлар билан қайтаман. Ҳозир менда катта масъулият ва машғулотлар учун иштиёқ бор. Бу майдон - бизнинг ҳаётимиз.
Жамоа мухлислари мени инсон ва мураббий сифатида қадрлашади, чунки улар менинг тимсолимда тоза, ҳалол, қобилиятли, оқкўнгил, самимий ва уятчан одамни кўришади, ростдан ҳам бироз уятчан ва қўполроқман. Балки, улар генуяликларга ўхшаш жиҳатларим учун ҳам ҳурмат қилишар?
Жамоани икки кундан буён шуғуллантиряпман. Бугун тўлиқ таркибда машғулот ўтказган биринчи кунимиз бўлди. Нима бўлишидан қатъий назар, барчамиз ўйинни яхши ўтказмоқчимиз, чунки фақат шу йўл билан рақобатбардош бўлишимиз ва бундан завқланишимиз мумкин.
Футболчиларнинг техник имкониятларини барчамиз биламиз, аммо мен учун улар ўзларини қандай тутиши, майдондаги ҳаракати ва кундалик ҳаётдаги ғоялари ҳам муҳим.
Турнир жадвалига эътибор беришга мажбурмиз. Бу барчани ранжитиши аниқ, шунинг ўзи яхши томонга ўзгаришимиз учун туртки бўлиши керак. Агар ҳаммамиз масъулиятни ҳис қилсак бирон нимани ўзгартира оламиз", - дейди Баллардиини. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда