10:23 / 24.12.2020
3 711

"Женоа" бош мураббийи "Специя"га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?

"Женоа" бош мураббийи "Специя"га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?
Италия чемпионати 14-турида "Женоа" меҳмонда "Специя" билан баҳс олиб борди ва иродали ғалабани қўлга киритди. Жамоа бош мураббийи Давиде Баллардини ўйиндан кейинги матбуот анжуманида баҳс ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Менда сеҳрли таёқча йўқ. Бугун "Женоа" ўзини жамоадек тутди ва чиройли ғалабани қўлга киритди. Ҳужум ташкил қилишда ва ҳимояланишда бир қанча ишларни амалга оширишимиз керак, чунки ҳужумдан ҳимояга қайтишда бироз кеч қоляпмиз.

Асосий таркибдаги ярим футболчиларнинг ёши 30 дан ошган, бироқ бу тахминий қарор натижаси. Мен икки кунги машғулотлардан сўнг энг яхшиларини саралаб майдонга туширдим.

Генуяликлар бу вақтгача бир неча маротаба мен билан алоқага чиқишди ва сўнгги қўнғироқ вақтида уларга розилик бердим. Маълум бир вақт давомида ишсиз қолганим учун мураббийлик курсисига қайтишни жуда хоҳлаётгандим.

Жамоани такомиллаштириш керак. Мен сифатли, тажовузкор ва тўпни назорат қиладиган футбол тарафдориман
", - дейди Баллардини.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Женоа" бош мураббийи "Специя"га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?