Фото: Twitter
DAZN стриминг компанияси бокс бўйича ярим оғир вазн тоифаси собиқ чемпиони Сергей Ковалёвни (34-1-4, 29 КО) жазога тортиши мумкин.
Россиялик боксчи Сауль Альварес (54-1-2, 36 КО) ва Каллум Смит (27-1, 19 КО) ўртасида кечган жангни Instagram тармоғида ноқонуний йўл билан трансляция қилган. Бу ҳақда The Athletic журналисти Майк Коппинжер хабар қилди.
Стриминг раҳбарияти Ковалёвнинг бу ҳаракатидан ғазабда экани айтилмоқда. У Бектемир Мелиқўзиевга (6-0, 5 КО) қарши кечадиган кейинги жангини айнан DAZN платформасида ўтказади.
Ковалёвнинг трансляцияси 2,5 мингдан ортиқ томошабин йиғган. Бу DAZN учун 50 минг доллардан (ойлик обунани ҳисоблаганда) 250 минг долларгача (йиллик обунада) йўқотиш дегани.
Манбада келтирилишича, DAZN бу ҳолат юзасидан чора кўриши мумкин. Журналист бу масалада ҳар икки томоннинг муносабатини билишга уринган, бироқ уларнинг ҳеч бири сўровга жавоб бермаган.
Эслатиб ўтамиз, Ковалёв кейинги жангини 30 январь куни ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиевга қарши ўтказади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади