18:27 / 03.01.2021
2 432

Шомуродовга рақобатчи бўлиши кутилаётган футболчи Бундеслигада сеҳрли таёқчага айланиб қолди

Шомуродовга рақобатчи бўлиши кутилаётган футболчи Бундеслигада сеҳрли таёқчага айланиб қолди
Берлиннинг “Герта” клуби форварди Кшиштоф Пёнтек кеча “Шальке”га (3:0) қарши ўйинда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Gracenote нашрининг ёзишича, польшалик ҳужумчи 2020 йилнинг май ойидан буён, яъни коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилган чемпионат рестартидан буён Бундеслигада 9 та ўйинда захирадан майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 6 та гол уришга эришди.

Сўнгги пайтларда “Женоа”га қайтиши айтилаётган Пёнтек жорий мавсум Германия чемпионатида ўз ҳисобига 4 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шомуродовга рақобатчи бўлиши кутилаётган футболчи Бундеслигада сеҳрли таёқчага айланиб қолди