Қаршининг "Насаф" жамоасининг собиқ ҳужумчиси Бобир Абдихолиқовга хориждан кўплаб таклиф ва қизиқишлар учрамоқда.
Бу ҳақда Бобир АБдихолиқовнинг трансфери билан боғлиқ эксклюзив маълумотларни Шаҳбоз Беғамов сайтимизга маълум қилди.
Айни пайтда Польша, Словения, Грециянинг қатор жамоалари Бобир Абдихолиқовга жиддий қизиқмоқда. Шунингдек, ҳужумчининг хизматига МЛС клублари ва Туркиянинг "Кайсериспор", "Денизлиспор" ва "Эрзурум" жамоаларидан қизиқиш мавжуд.
Бобир Абдихолиқовнинг хизматларига яна Қозоғистоннинг "Қайрат" жамоасидан жиддий таклиф мавжуд. Хусусан жамоа бош мураббийи Алексей Шпилевскийга Абдихолиқовнинг ўйини манзур келган ва мутахассис Бобирни жамоага олиб келишга қизиқмоқда.
Айни пайтда "Насаф" билан шартномаси якунланган ва эркин агентга айланган Бобир Абдихолиқов ва футболчининг агентлари дастлаб устувор бўлган чемпионатдан якуний қарорни кутишмоқда ва кейинчалик қолган таклифларни кўриб чиқишни режа қилишган. Ҳозирда қатор чемпионат вакиллари билан музокаралар давом эттирилмоқда.
Бобир Абдихолиқовга Осиё қитъасидан ҳам таклифлар тушган. Бироқ Бобир ва футболчининг вакиллари учун биринчи ўринда Европа варианти устувор бўлиб турибди. Бобир Абдихолиқовга Европага Осиёга нисбатан камроқ маош эвазига бўлса ҳам кетишни ва футболчи сифатида ўсишни мақсад қилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди