07:47 / 23.01.2021
2 027

2020 йилнинг энг яхши футбол клублари рейтингида «Пахтакор» дунё бўйича 85-ўринда, Осиёда эса 4-ўринда

2020 йилнинг энг яхши футбол клублари рейтингида «Пахтакор» дунё бўйича 85-ўринда, Осиёда эса 4-ўринда
Фото: «Пахтакор» ФК
Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) 2020 йилнинг энг яхши клублари рейтингини эълон қилди.

Биринчи ўринга «Бавария» жамоаси лойиқ кўрилди. Мюнхенликлар 260 очко билан 2019 йилги натижадан 22 поғона юқорилаган.
Кейинги ўринларда «Палмейрас» (230 очко) ва ПСЖ (226) қайд этилган. 2019 йилда энг яхши клуб номига сазовор бўлган «Ливерпуль» бу сафар 29-ўринни олди.

Тошкентнинг «Пахтакор» клуби 109 очко билан рейтингнинг 85-поғонасидан жой олди. «Шерлар» Осиёда «Улсан Ҳюндай», «Чонбук Motors» ва «Ан-Насср»дан кейин тўртинчи бўлди. «Пахтакор» ўтган йили 140-ўринни эгаллаганди.

Аввалроқ IFFHS дунёнинг энг яхши лигалари рейтингида Ўзбекистон Суперлигасини 48-ўринда қайд этганди.

Қуйидаги топ-10 лик билан танишинг:
1. «Бавария» (Германия) — 260 очко
2. «Палмейрас» (Бразилия) — 230
3. ПСЖ (Франция) — 226
4. «Интер» (Италия) — 223
5. «Манчестер Сити» (Англия) — 221
6. «Милан» (Италия) — 220
7. «Ювентус» (Италия) — 218
8. «Севилья» (213) — 213
9. «Манчестер Юнайтед» (Англия) — 212
10. «Арсенал» (Англия) — 206
...
33. «Улсан Ҳюндай» (Жанубий Корея) — 165,5
75. «Чонбук Motors» (Япония) — 116
82. «Ан-Насср» (Саудия Арабистони) — 111
85. «Пахтакор» (Ўзбекистон) — 109

Тўлиқ рўйхат билан ушбу ҳаволада танишинг.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » 2020 йилнинг энг яхши футбол клублари рейтингида «Пахтакор» дунё бўйича 85-ўринда, Осиёда эса 4-ўринда