Фото: Instagram
Профессионал боксда фаолиятини давом эттираётган ўзбекистонлик спортчилар Шоҳжаҳон Эргашев (18-0, 16 КО) ва Шаҳрам Ғиёсов (10-0, 8 КО) ижтимоий тармоқда ўзаро тортишиб кетди. Эргашев Instagram саҳифасига машғулот вақтидаги видеоларидан бирини жойлади. Шаҳрам пост остида олқишловчи эможилар билан шарҳ қолдирди.
Шоҳжаҳоннинг мана бу гапларидан кейин эса тортишув бошланди: «Раҳмат, яхши тайёрлан. Қачондир барибир жанг қиламиз, реванш оларсан. У вақтда сенга осон бўлмайди, қаттиқ тайёрлан».
Ғиёсов ҳам шунга яраша жавоб қайтарди: «Менга қарши жанг қилиш учун, сенга ҳали анча бор... Сенга бунда 60 килограммлик темирлар ёрдам беролмайди, яхшироқ шуғуллан».
Шундан кейин спортчилар бир бирини савиясиз рақиблар билан жанг қилиб юрганлигини қайд этди.
«Кимларни уриб юрганингни кўрдик. Сал пастроқ туш. Кел, вақтга қўйиб берайлик, ринг кўрсацин. Иншааллоҳ, ҳисоб 2:0 бўлади», — дея аввалроқ Шаҳрамни енганига шама қилди Эргашев.
Бунга жавобан Ғиёсов бу масала рингда ҳал бўлишини айтди: «Мен энди гапирмай кимлар билан жанг қилиб юрганингни. Уят керак, катта гапиришга. Рингда гаплашамиз!».
Скрин: Instagram
Маълумот учун, ҳар икки боксчи супер енгил вазн тоифасида (-63,5 кг) иштирок этади. Мазкур дивизионнинг WBA йўналиши рейтингида Ғиёсов 6-ўринни эгаллаб турибди, Эргашев эса 8-ўриндан жой олган.
Эслатиб ўтамиз, Эргашев 2019 йилда ҳаваскор боксда Ғиёсовни мағлуб этгани ҳақида айтганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда