Фото: Getty Images
Енгил вазн тоифасида ҳаракат қилувчи UFC жангчиси Майкл Чендлер UFC 257 мусобақасида бўлиб ўтган Ден Ҳукерга қарши жангдаги ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- "Мен Ҳабибни таслим эта оламан. Унга камера орқали мурожаат қилдим. Ҳамма нарсага эришдинг, кетишинг ва бошқа ҳаёт тарзини кечиришинг мумкин. Бироқ агар қайтишни хоҳласанг, мен шу ердаман.
Дастинга қарши камар учун жанг қилиш? Ҳа, ажойиб иш бўларди. Уни жуда ҳурмат қиламан. У билан танишдик, суҳбатлашдик. Дастин — ажойиб йигит. Жон деб у билан 25 дақиқа октагонда вақт ўтказаман.
Бу ғалаба — ҳаётимдаги энг муҳими. Кўплар шубҳага борган, ҳеч нимани исботлай олмаслигимни айтганди. Ўша одамлар адашганини исботлашим жуда муҳим эди. Ғалаба қайд этилди ва олға юрамиз.
Ҳукер, албатта, жуда жаҳли чиқди. Мағлублар ҳақида гапиришни ёмон кўраман. Бу ҳурматсизликдир. Рақибни нокаутга учратдинг, у энди ўзига келди, сен эса унинг ёнига югуриб борасан ва қучгилар билан асабига ўйнайсан. Рақиб ўзига келиб олиши ва ҳаммасини ўйлаб олиши учун вақт керак", - деди Майкл Чендлер.
Майкл Чендлер — енгил вазн тоифасида уч карра Bellator чемпиони. Шунингдек, у ушбу промоушен доирасида ўтказилган енгил вазн жангчилари мусобақасида бир марта ғолиб чиққан.
Америкалик яккакурашчи UFC 257 мусобақасининг иккинчи асосий жангида янги зеландиялик Ҳукерни биринчи раунддаёқ нокаутга учратди. Ден Ҳукерга қарши жанг Чендлер учун UFC’даги дебют бўлди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Дастин Порье: «Ҳабиб қайтмайдиган бўлса, у ҳолда мен чемпионман»

Дастин Порье: «Мен Конордан кучлиман, буни жангда кўрасиз»

Ҳабиб Нурмагомедов яна жанг қиладими? Унинг UFC президенти билан учрашуви тафсилотлари...

Bellator собиқ чемпиони: «Конор Макгрегорни 2 раундга олиб бормай таслим этаман»

Жастин Гэтжи: Биринчи навбатда Ҳабиб ва Порьени енгишни хоҳлайман

Дастин Порье: Ҳабибни муддатидан аввал таслим қилишимга ишоняпман