“Ювентус”нинг Элдор Шомуродовга қизиқаётгани ва бу борада “Женоа” билан мулоқотга киришгани ҳақидаги хабарлар қишки трансферлар мавсумининг энг шов-шувли воқеаларидан бўлди. Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ҳамон бу борадаги фикр-мулоҳазалар тингани йўқ.
Гарчи “Ювентус” спорт директори Фабио Паратичи Турин клуби айни пайтда янги ҳужумчига эҳтиёж сезмаётгани ва бу масалага қулай вазият бўлганида қайтишини билдириб, мавзуга мужмал муносабат билдирган бўлса-да, “Женоа” президенти Энрико Прециози аниқ қилиб, Шомуродовни қўйиб юбормаслигини уқтирди.
Шомуродовнинг “Ювентус”га трансфери ҳақидаги гап-сўзлар генуялик мухлисларнинг ҳам эътиборидан четда қолгани йўқ. Улар буни турлича баҳоламоқда.
Анъанага кўра, эътиборингизга “Женоа” мухлисларининг ушбу мавзуга оид муносабатини ҳавола этамиз.
Alfredo Carrara:
Мен олдиндан “Эль Узбеко” ҳеч қаерга кетмаслигини билардим.
Il Grifonauta:
“Женоа”нинг Шомуродовни қўйиб юбормаслиги яхши бўлди. Ҳужумчиларимиз бу мавсум ўзимизга ҳам керак. В Серияга тушиб кетмаслик учун уларни олиб қолиш тўғри йўл бўлди.
Anna Lazzari:
Альваро Моратанинг ўйинидан келиб чиқиб, туринликларнинг янги ҳужумчи қидираётгани мантиқсизликдир.
Dassori Fabio: (Anna Lazzari фикрига жавоб)
Менимча, “Ювентус” Шомуродов ва Скамаккани захира ҳужумчиси сифатида олмоқчи эди.
Christian Sini:
“Ювентус” раҳбарлари катта хатога йўл қўйиши мумкин эди.
Cesare Rizzo:
Шомуродов ва Скамакканинг “Ювентус”га ўтиши футболчилар учун ҳам, клуб учун ҳам ҳеч қандай фойда бермайди. “Женоа” мураккаб вазиятда турган бир пайтда яхши ҳужумчиларни йўқотгани қолади холос. Элдор ҳам, Жанлука ҳам Турин суперклубида захирада қолиб кетади.
Elisa Dillon:
Мен ҳужумчларимиз катта клубларга ўтиб, жамоамизга моддий фойда келтирса, хурсанд бўлардим. Менимча, Шомуродовга жуда катта пул таклиф қилишмаса керак.
Franca Casareto:
Шу пайтгача иккита гол урган ҳужумчи “Ювентус” эътиборига тушгани қизиқ туюляпти.
Айни пайтда Элдор Шомуродов “Женоа”нинг навбатдаги учрашувига тайёрланмоқда. А Сериянинг 20-турида генуяликлар мусобақа аутсайдери “Кротоне” жамоаси меҳмони бўлади. Ушбу баҳс 31 январь куни Тошкент вақти билан 19:00да бошланади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда