Ювентус дарвоза чизиғини кучайтириш учун трансфер бозорида фаоллашди

Италиянинг Ювентус клуби янги мавсум олдидан таркибни кучайтириш ва дарвоза позициясида соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида трансфер бозорида фаол ҳаракатларни бошлади. Жамоа бош мураббийи таркибдаги мавжуд иккита дарвозабон билан чекланиб қолмасдан, чизиқни яна-да ишончли футболчи билан тўлдириш ниятида эканини яширмади. Ҳозирда Турин клуби трансфер бозоридаги имкониятларини ва молиявий ресурсларини ўта эҳтиёткорлик билан баҳоламоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Goal.com нашри хабар қилишича, бош мураббий ўртоқлик учрашувидаги ғалабадан сўнг жамоанинг дарвозабонлар борасидаги режаларига ойдинлик киритган. Унга кўра, келаси мавсумда асосий таркибда майдонга тушадиган 1-рақамли посбон ҳозирда навбатма-навбат синовдан ўтказилаётган Ди Грегорио ёки Перин бўлмаслиги мумкин. Раҳбарият трансфер бозорида янада тажрибали ёки истиқболли номзидларни қидирмоқда.
Эмилиано Мартинес асосий нишон
Туринликларнинг дастлабки ва асосий трансфер мақсади Аргентина терма жамоаси дарвозабони Эмилиано Мартинес ҳисобланади. Бироқ Астон Вилла клуби ўз посбони учун 12-15 миллион евро атрофида маблағ талаб қилаётгани ва томонлар ўртасида ҳали тўлиқ келишувга эришилмагани трансферни секинлаштирмоқда. Ювентус молиявий имкониятлари чеклангани сабабли ушбу транзксияда эҳтиёткорлик билан қадам ташламоқда.Агар Эмилиано Мартинес йўналишидаги музокаралар натижа бермаса, Ювентус учун муқобил вариантлар ҳам кўриб чиқилмоқда. Жумладан, Парма шарафини қўриқлаётган япониялик дарвозабон Зион Suzuki ҳам Турин клуби эътиборида. Бироқ мазкур футболчи учун Пари Сен-Жермен каби гранд жамоалар ҳам даъвогарлик қилаётгани ва Ювентус уни фақат иккинчи даражали муқобил сифатида кўраётгани маълум қилинди.
Анатолий Трубин вариантига қизиқиш
Ла Стампа нашрининг ёзишича, Ювентус раҳбарияти Португалиянинг Бенфика клуби дарвозабони Анатолий Трубин масаласида ҳам дам олиш кунлари алоқага чиққан. Украина терма жамоаси посбони Турин клубига маъқул келаётган номзидлардан бири саналади. У Эмилиано Мартинесга нисбатан ёшроқ ва тажрибаси камроқ бўлса-да, катта салоҳиятга эга экани эътироф этилмоқда.Шунга қарамай, мазкур трансферда ҳам асосий тўсиқ молиявий шартларга бориб тақалмоқда. Бенфика клуби ўз дарвозабонини бонусларни қўшиб ҳисоблаганда 30 миллион евро атрофидаги маблағ эвазигагина қўйиб юборишга тайёр. Ювентус учун эса ҳозирги вақтда бошқа устувор вазифалар мавжуд бўлиб, агар Эмилиано Мартинес бўйича музокаралар тўхтаб қолсагина, Трубин вариантига жиддийроқ ёндашилади.






























Изоҳлар 0
…