Ўзбекистон - Аргентина (0:1) ўртоқлик учрашувидан кейин Аргентина терма бош мураббийи Матиас Люсьюкс ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бугун биз кутгандек оғир ўйин бўлди. Ўзбекистон кучли терма жамоа эканини билардик. Кутганимдек тенг ўйин бўлди. Биз фақатгина биринчи таймда яратган вазиятдан унумли фойдаланганимиз туфайли ғалабага эришдик. Ўйлайманки эртага ҳам худди шундай юқори темпдаги баҳс бўлади", - дейди Матиас Люсьюкс.
- Осиё жамоасига қарши ўйнаш қийин бўлмадими?
- Албатта Осиё терма жамоасига қарши баҳс ўзига хос қийинчилик туғдирди. Буни натижа ҳам айтиб турибди, 0:1 - қалтис ҳисоб. Лекин бугунги баҳснинг фойдали томони бу бизни янада ўсишга ва кейинги ўйинларда янада кучлироқ бўлишга замин яратади. Эртанги баҳсда бугунгидан кучлироқ ўйин намойиш этишга ҳаракат қиламиз.
- Бугунги ўйинда Ўзбекистон терма жамоасидаги камчиликларни санаб бера оласизми?
- Ўзбекистон терма жамоасида кўп камчилиги бор деб айта олмайман. Чунки буни ўйин ҳам айтиб турибди. Биринчи таймда рақибда кўплаб яхши вазиятлар бўлди, бирга-бир вазиятга ҳам чиқишди, бундан фойдалана олишмади. Футзал бутун дунёда ривожланмоқда, барча терма жамоалар футзал ўйнашни ўрганиб олишган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда