15:21 / 10.02.2021
2 101

"Марказий Осиё клубларини ўзимизда қабул қилишимиз мухлисларимиз учун ҳам яхши совға бўлади"

"Марказий Осиё клубларини ўзимизда қабул қилишимиз мухлисларимиз учун ҳам яхши совға бўлади"
ЎзПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев ўз "Телеграм" саҳифасида ОЧЛ ва ОФК кубоги гуруҳ босқичи мезбонлиги хусусидаги фикрлари билан бўлишди:

"ОФК 15 февралга қадар Чемпионлар Лигаси ва ОФК кубоги мусобақасининг марказлаштирилган гуруҳ босқичи ўйинлари учун мезбонлик аризаларини қабул қилади.

Чемпионлар Лигаси мусобақаси мезбонлиги бизга бироз ноқулайлик туғдириши мумкин. Стадионларимиз прожекторлари ОФК талаб қилган 1800 люксга етиб улгурмаган. Қолаверса, клуб(лар)имиз Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидаги иштирокини бошлаши билан биз қолган жамоаларимиз билан Ўзбекистон кубоги мусобақасини ўтказиб туришни режалаштирганмиз.

ОФК кубоги гуруҳ босқичини эса Олмалиқ ёки Қаршида қабул қилиш учун барча имкониятларимиз бор ва бу бизга ноқулайлик туғдирмайди. Биз, албатта, АГМК клубининг Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига йўл олишини, Насаф эса ОФК кубогида ўйнашини истаймиз. Ишонамизки, 15 февралга қадар ҳар эҳтимолга қарши АГМК ҳам, Насаф ҳам мезбонлик аризаларини бериш бўйича ЎФАга таклиф билан чиқади. Марказий Осиё клубларини ўзимизда қабул қилишимиз мухлисларимиз учун ҳам яхши совға бўлади.

Бизгача етиб келган хабарларга кўра Тожикистон ва Қирғизистон мезбонлик аризаларини бериб улгурган", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Марказий Осиё клубларини ўзимизда қабул қилишимиз мухлисларимиз учун ҳам яхши совға бўлади"