09:30 / 13.02.2021
2 753

"Женоа" клуби бош мураббийи матбуот анжуманида нималар деди?

"Женоа" клуби бош мураббийи матбуот анжуманида нималар деди?
Италия чемпионати 22-турида "Торино" - "Ювентус" беллашуви бўлиб ўтади. Ўйин эртага Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.

Учрашувдан олдин жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди ва унда генуяликлар устози Давиде Баллардини ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда gazzetta.it нашри хабар берди.

- "Торино"га қарши ўйин? Биз бу беллашувга барча учрашувлардаги каби қараймиз. Жамоа доимги ўйинини кўрсатишга ҳаракат қилади.

Мен қийин баҳс бўлишини кутмоқдаман. Рақиб техник ва жисмоний томондан яхши тайёргарликка эга. Давиде Никола келгач "Торино" футболчиларининг ҳаракатларида ўзгаришлар қилмоқда. Улар барқарорликка эътибор қаратишмоқда. Биз ҳам ушбу ўйинга яхши ҳозирлик кўрдик ҳамда машғулотларда доимгидек ишладик.

"Женоа" футболчилари "Торино" бош мураббийи Давиде Николани яхши билиши эртанги баҳсда уларга қўл келадими? Мен бундай деб ўйламайман. Чунки барча ўзгаради. У ҳам ўзгаришлар қилганлиги аниқ. Шу боис эртага қийин ўйин кутмоқдаман
, - деди Давиде Баллардини.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Женоа" клуби бош мураббийи матбуот анжуманида нималар деди?