Фото: Instagram
Профессионал бокснинг супер ўрта вазн (-76,2 кг) тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Бектемир Мелиқўзиев (6-0, 5 КО) 14 февраль, якшанба тонгида ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.
АҚШда бўлиб ўтадиган ушбу жангда Бектемирга мезбон спортчи Морган Фитч (19-4-1, 8 КО) рақиблик қилади. Жанг 8 раунддан иборат бўлади.
Бокс кечаси Тошкент вақти билан 05:00 да бошланади. Мусобақа Ўзбекистон телеканаллари орқали эфирга узатилмайди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақада яна бир ўзбекистонлик боксчи Элнур Абдураимов ҳам жанг қилиши белгиланганди. Бироқ унинг рақиби Дейви Хулио белгиланган муддатга қадар комиссия тасдиғидан ўта олмагани боис жанг бекор қилинган.
Калифорния штати, Индио шаҳридаги Fantasy Springs Resort Casino мажмуасида ташкил этиладиган бокс оқшомининг асосий жанги иккинчи ярим енгил вазн тоифаси (-58,9 кг) вакиллари Жозеф Диас (31-1, 15 КО) ҳамда асли тожикистонлик Шавкат Раҳимов (15-0, 12 КО) ўртасида кечади.
Эслатиб ўтамиз, Бектемир Мелиқўзиев аслида 30 январь куни ярим оғир вазн тоифасида WBA Super, IBF, WBO чемпионлик камарларининг собиқ соҳиби, россиялик Сергей Ковалёв (34-4-1, 29 КО) билан жанг қилиши лозим эди. Бироқ Ковалёвда допинг аниқлангани боис жанг бекор қилиганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...