07:54 / 21.02.2021
1 675

"Уфа" Остон Ўрунов учун қанча тўлайди?

"Уфа" Остон Ўрунов учун қанча тўлайди?
Юртдошимизнинг "Спартак"дан "Уфа"га ўтиши бўйича тафсилотлар маълум бўлди. "Уфа" "Спартак" ярим ҳимоячиси Остон Ўруновни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди.

Metaratings.ru хабарига кўра, "Уфа" футболчининг 11 ўйинлик ижараси учун 5,5 миллион рубль тўлайди. Ўрунов майдонга тушган ҳар бир ўйинда (камида 45 дақиқа ўйнасa) бу миқдор 400 минг рублдан камайиб боради. Агар ўйинчи жароҳат олса, ушбу шарт ҳисобга ўтмайди.

Ўруновнинг "Уфа"даги йиллик маоши 600 минг еврони ташкил қилади. Бундан ташқари, клуб футболчини 3 миллион еврога тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Уфа" Остон Ўрунов учун қанча тўлайди?