18:18 / 23.02.2021
1 801

"Странжа” турнирида бугун яна уч нафар боксчимиз ғалаба қозонишди

"Странжа” турнирида бугун яна уч нафар боксчимиз ғалаба қозонишди
Болгариянинг София шаҳрида давом этаётган "Странжа” халқаро турнирида бугун 7 нафар ҳамюртимиз иштирок этиши борасида хабар берган эдик. Ҳозирга қадар, тўрт боксчимиз иштирокида жанг якунланди. Уч нафари ғалабани қўлга киритган бўлса, афсуски битта мағлубият ҳам қайд этилди.

-57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов - Артур Газарян (Арманистон) 4:1
-63 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Саматали Толтаев (Қозоғистон) 5:0
-69 кг: Бобоусмон Батуров - Патриот Бехами (Косово) 5:0
-75 кг Мавлуда Мавлонова - Надежда Рябец (Қозоғистон) 2:3

Кечги дастурлардан Дилшод Рўзметов, Турсуной Раҳимова ва Ёдгорой Мирзаева каби боксчиларимизнинг жанглари ҳам ўрин олган.

Жангларни томоша қилиш учун ҳаволалар:
А Ring: https://www.youtube.com/watch?v=gtsIiD9nM9c

B Ring: https://www.youtube.com/watch?v=f80So6-_F7k

Биринчи вакилимизнинг жанги 17:00 да бошланса, Дилшодбек Рўзметов жанги тахминан 18:45 ларда бошланади.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Странжа” турнирида бугун яна уч нафар боксчимиз ғалаба қозонишди