
Фото: Instagram
Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича Странжа—2021 мусобақаси давом этмоқда.
24 февраль куни мусобақанинг 3-кунги учрашувлари ўтказилди. Унда ўзбекистонлик беш нафар боксчи рингга кўтарилди. Уларнинг барчасида Ўзбекистон терма жамоаси вакилларининг ғалабаси қайд этилди.
Терма жамоа етакчиси, супер оғир (+91 кг) вазн тоифасида ҳаракат қилувчи Баҳодир Жалолов мусобақадаги биринчи жангини франциялик Мурад Алиевга қарши ўтказди. Беш раунд тўлиқ давом этган жангда Жалолов 5:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритиб, ярим финалга йўл олди.
Ўзбекистонлик боксчиларнинг натижалари билан танишинг:
-69 кг: Бобоусмон Ботуров — Гурген Модоян (Арманистон) 5:0
-60 кг: Райҳона Қодирова — Аслахан Меҳмедова (Болгария) 5:0
-63 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев — Вандерсон де Оливейра (Бразилия) 5:0
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов — Кристиан Николов (Болгария) 5:0
+91 кг: Баҳодир Жалолов — Мурад Алиев (Франция) 5:0 «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар