14:45 / 11.03.2021
2 021

ОЧЛ—2021 гуруҳ босқичига мезбонлик қиладиган мамлакатлар маълум бўлди. «Пахтакор» БААда ўйнайди

ОЧЛ—2021 гуруҳ босқичига мезбонлик қиладиган мамлакатлар маълум бўлди. «Пахтакор» БААда ўйнайди
Фото: ОФК
Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) марказлаш тизимда ўтказиладиган Осиё Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқич ўйинларига мезбонлик қиладиган мамлакатлар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, «Пахтакор» ҳаракат қиладиган B гуруҳи ўйинлари БААнинг Шаржа шаҳрида бўлиб ўтади. ОКМК гуруҳ босқичига йўлланма оладиган бўлса, А гуруҳи вакиллари билан Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ўйнайди.

Қуйидаги гуруҳ босқичига мезбонлик қиладиган шаҳарлар билан танишинг:

Ғарб минтақаси:
А гуруҳи — Ар-Риёд (Саудия Арабистон)
B гуруҳи — Шаржа (БАА)
C гуруҳи — Жидда (Саудия Арабистон)
D гуруҳи — Ар-Риёд (Саудия Арабистон)
E гуруҳи — Ҳиндистон

Шарқ минтақасида F, G ва J гуруҳларига Таиланд мезбонлик қилади. H ва I гуруҳларидаги вазият ҳали номаълум.

Эслатиб ўтамиз, «Пахтакор» B гуруҳида «Шаржа» (БАА) ва «Тракторсози»га (Эрон) қарши ўйнайди. Тўртинчи рақиб номи «Ал-Ваҳда» (Саудия Арабистони) — «Ал-Қува ал-Жавия» (Ироқ) плей-офф ўйинидан кейин маълум бўлади.

Маълумот учун, Ўзбекистон ОЧЛ мезбонлиги учун ариза топширмаган. Бироқ «Насаф» ва ОКМК ОФК Кубоги гуруҳ босқичини ўзида ўтказиш хоҳишини билдирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ОЧЛ—2021 гуруҳ босқичига мезбонлик қиладиган мамлакатлар маълум бўлди. «Пахтакор» БААда ўйнайди