Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Навбаҳор" ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманининг илк қисмида "аждарлар" устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди.
"Футбол ажойиб муҳитда ўтди. Наманганда доим шундай бўлган. Шундай ўйнашни йигитларга ўқтиргандик ва бу ўхшади. Ҳужумда бироз омад етишмади. Мезбонларга нисбатан бизда имкониятлар кўпроқ бўлди. Рақиб осон тактикада ўйнади, бу бизга қўл келди. Икки жамоа ҳам 2 очкодан маҳрум бўлди.
Соғлигим ҳақида қайғурганингиз учун раҳмат. Сизлар орқали барчага раҳмат айтмоқчиман. Кўплаб футболчилар ўринбосарлар жамоасида ўйнаган. Сизлар ҳали танимасангиз ҳам керак. Сиз билган етакчилар бизнинг сафимизни тарк этди. Формага келадиган бўлсак, ҳақиқий мухлислар ва мутахассислар футболчиларнинг ҳаракатига қараб билса бўлади.
Жамоанинг ўйинидан қониқдим. Биз "Навбаҳор"га қараганда музмунли ўйин кўрсатдик. Тўп билан ҳужумга чиқишда ҳам биз фаол эдик. Умумий айтадиган бўлсам, натижа ўйинга мос бўлди.
Саитов ҳозир умумий гуруҳда машғулотларни бошлади. Биз таваккал қилишни хоҳламаймиз. Агар ишлашда давом этсак, иккинчи давра олдидан таркибни кучайтирамиз", - деди Рўзиқул Бердиев. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди