
“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоасининг муваффақияти ҳақида гапирди. “Терма жамоалар ўйини боис эълон қилинган охирги танаффусдан кейин биз 39 та ўйин ўтказдик. Уларда 34 ғалаба, 2 дуранг ва 3 мағлубият қайд этилди. Биз ЕЧЛда плей офф масаласини ҳал қилиб улгурганимиздан кейин сафарда “Порту” билан дурангга эришдик.
Охирги тўрт ой ичида, яна ҳар уч кунда майдонга тушишимизга қармай биз ҳайратланарли натижа қайд эта олдик. Бу ҳолатга сўз билан таъриф бера олмайман.
Ҳаттоки биз ғалабадан сармаст бўлишга улгура олмай қолдик, чунки уч кундан кейин бизни навбатдаги учрашув кутиб турарди.
Гап бу ерда тактика ёки бошқа ҳолатга эмас, балки йигитларнинг ўйинга руҳан тайёр эканликларида. Эришган муваффақиятларимиз бетакрор, ишониш қийин бўлган вазиятда. Бу бизнинг буюк муваффақиятларимиздан бири деб айтиш мумкин.
Албатта биз ҳали ҳеч қандай соврин ютганимизча йўқ”, деди Гвардиола. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.