2 077
Андижондан пиёда йўлга чиққан юртдошларимиз 1 800 км.дан ошиқ йўл босиб Мўйноққа етиб боришди
Сирдарёлик икки юртдошимиз Тўлқин Усмонов ва Элдор Жўраев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонини кенг тарғиб этиш мақсадида мамлакатимиз бўйлаб пиёда юриб чиқишга аҳд қилишгани ҳақида хабар бергандик.
Февраль ойининг 15-санасида Андижон шаҳридан йўлга чиқишган сайхунободлик Тўлқин Усмонов ва Элдор Жўраевлар Андижон, Фарғона, Наманган, Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва ниҳоят сўнгги манзил Қорақалпоғистон Республикасини ҳам пиёда босиб ўтишди.
Улар роппа-роса 40 кун давомида 1 812 км йўл босиб бугун куннинг иккинчи ярмида Мўйноқ шаҳрига етиб боришди. Уларни Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Ғайрат Байниязов бошчилигидаги қорақалпоғистонлик спортчилар ва маҳаллий аҳоли шоду хуррамлик билан кутиб олишди.
Мураккаб об-ҳаво шароитларига қарамасдан ўз мақсади йўлидан оғишмай, Мўйноққача пиёда боришга жаҳд қилган юртдошларимизга қорақалпоқ миллий тўнлари кийдирилди.
Шу ерда ташкил этилган тантанали маросимда сўзга чиққанлар бутун мамлакатимиз бўйлаб соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилган бу икки юртдошимиз шаънига илиқ фикрларни билдиришди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди