Фото: Matchroom
Профессионал бокснинг оғир вазн (+90,7 кг) тоифаси вакиллари Александр Поветкин (36-3-1, 25 КО) ва Диллиан Уайт (27-2, 19 КО) Тошкент вақти билан 28 март, якшанба куни Гибралтардаги Europa Point Sports Complex мажмуасида ўзаро тўқнаш келди.
Поветкин ва Уайт ўртасидаги реванш жанги 4-раунддаёқ якунига етди. Британиялик боксчи 4-раунд сўнгида кетма-кет ўта кучли зарбалар йўллаб россиялик рақибини даҳшатли нокаутга учратди ва ғалабани ўзиники қилди.
Қайд этиш жоиз, томонларнинг 2020 йилнинг августида бўлиб ўтган дастлабки жангида Поветкин Уайтни нокаут эвазига таслим этганди. Диллиан Уайт ушбу ғалаба орқали WBC йўналишида вақтинчалик чемпион мақомини қўлга киритди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди