Тошкент шаҳридаги "Ҳумо Арена"да профессионал бокс оқшоми ўтказилмоқда. Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов оқшом доирасида танзаниялик Муҳсин Кизотага қарши ўтказди.
10 раундга мўлжалланган жанг вакант бўлиб турган WBA International камари учун ўтказилди ва рақибини учинчи раундда нокаутга учратди.
Маълумот учун, Ҳасанбой шу кунгача проф рингда 2 марта жанг қилиб, уларнинг ҳар иккисида рақибини нокаутга учратганди.
Профессионал боксдаги учинчи жангини ҳам ғалаба билан якунлаган Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов сайтимиз мухбирига интервью берди.
"Ғалаба қозонганимдан хурсандман. Ўйлаган мақсадимга эришдим. Мураббийлар ва мухлислар ишончини оқладим деб ўйлайман. Бу бошланиши ва ҳали янги Ўзбекистон учун чиройли ғалабаларни тақдим этамиз. Очиғини айтаман, рингга нокаутни ўйлаб тушмагандим. Профессионал бокс ҳаваскордан фарқ қилади.
Қолаверса, рақибим айнан профессионал боксда мендан кўра тажрибалироқ эди. Профессионал боксда 11 та жанг ўтказган, рейтингда 23-ўринни эгаллаб турганди. Энди режа бўйича 3-4 ойдан сўнг бугун қўлга киритган камаримни ҳимоя қилишим керак. Менежерларим тезроқ жанг беришади деган умиддаман", - деди Дўсматов. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди