20:38 / 07.04.2021
1 841

«Навбаҳор» сўнгги дақиқаларда пенальтидан урилган гол эвазига «Пахтакор»га ютқазди

«Навбаҳор» сўнгги дақиқаларда пенальтидан урилган гол эвазига «Пахтакор»га ютқазди
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 5-турида «Навбаҳор» 7 апрель, чоршанба куни «Пахтакор»ни қабул қилди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида Драган Черан меҳмонларнинг тезкор қарши ҳужумини голга айлантирди. Бунга наманганликлар 71-дақиқада жавоб қайтарди: чиройли комбинациядан кейин Ислом Исоқжонов дарвозани ишғол қилган ҳолда мувозанатни тиклади.

Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Сардор Рашидов мезбонлар жарима майдонида йиқитилди. Ҳакам видеотакрорлардан кейин пенальти белгилади. 11 метрлик жарима зарбасини Черан муваффақиятли якунлади.

Шу тариқа Питер Ҳюистра шогирдларининг ғалабали юриши давом этадиган бўлди. «Шерлар» 15 очко билан пешқадамликда давом этмоқда. «Навбаҳор» 4 очко билан 9-ўринга тушиб кетди.

"Навбаҳор" – "Пахтакор" - 1:2
Гол:
41 - Драган Черан 0:1; 71 - Исломбек Исоқжонов 1:1; 90 - Драган Черан 1:2

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 7.Азимжон Аҳмедов, 9.Иван Соловьёв, 10.Қувондиқ Рўзиев, 11.Исломбек Исоқжонов, 17.Эҳсони Паншанбе(28.Никола Тасич,70), 19.Мирзоҳид Ғофуров, 22.Игорь Голбан, 24.Даврон Ҳошимов, 67.Марко Путинчанин 88.Славиша Стоянович(70.Аббос Ғуломов, 57).
Захира: 35.Раҳимжон Давронов, 8.Сардор Теляков, 18.Баҳром Абдураҳимов, 25.Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, 95.Забиҳилло Ўринбоев.
"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 5.Анзур Исмоилов, 6.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 7.Сардор Рашидов, 8.Азизбек Турғунбоев(18.Ҳожимат Эркинов,46), 10.Драган Черан, 19.Шароф Муҳиддинов(14.Ҳумоюнмирзо Иминов,72), 21.Аброр Исмоилов, 23.Шерзод Аъзамов, 27.Сардор Собирхўжаев, 34.Фарруҳ Сайфиев.
Захира: 25.Элдорбек Суюнов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 17.Шерзод Темиров, 28.Диёр Холматов, 88.Шаҳзод Азмиддинов.
Огоҳлантиришлар: Исоқжонов 22, Аъзамов 45+2, Аброр Исмоилов 69, Давронбек Хошимов 76, Голбан 81.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Навбаҳор» сўнгги дақиқаларда пенальтидан урилган гол эвазига «Пахтакор»га ютқазди