Ўзбекистон ва Қозоғистон вакиллари кўплаб спорт турлари бўйича ўзаро рақобатлашиши ҳеч кимга сир эмас. Айниқса, яккакураш турларида ҳар икки мамлакат вакилларининг жаҳон майдонларида қўлга киритаётган ютуқларининг салмоғи йилдан йилга ошиб бормоқда.
2016 йили Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳридаги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, иккита кумуш ва иккита бронза медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Мусобақада Ҳасанбой Дўсматов, Шаҳобиддин Зоиров, Фазлиддин Ғоибназаров олтин, Шаҳрам Ғиёсов, Бектемир Мелиқўзиев кумуш, Муроджон Аҳмадалиев ва Рустам Тўлаганов бронза медалга лойиқ топилган эди.
Қозоғистонлик боксчилар эса, битта олтин, иккитадан кумуш ва бронза медаль жамғарган ҳолда тўртинчи поғонада қайд этилди. Қўшниларимизнинг ягона олтин медалини финалда Шаҳрам Ғиёсовни мағлуб этган Дониёр Елеусинов қўлга киритган.
Айни пайтда бу Олимпия ўйинларида порлаган чарм қўлқоп усталарининг аксарияти профессионал рингда жаҳон чемпиони бўлиш ҳаракатини бошлаб юборган. Албатта, бу жараёнда ҳаваскорлар ўртасидаги жаҳон чемпионатлари ва Олимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган боксчиларнинг профессионаллар даврасида ҳам ўз ўрни, мавқеи ва обрў-эътибори юқори.
Яқинда TheFight-site.com сайти бокс таҳлилчиси Тэйлор Хиггинс Риодаги Олимпиада чемпионларининг профессионал боксдаги имкониятларига бағишланган дебатда иштирок этди. AsianBoxing.info ресурси мутахассислари 2016 йилги Олимпиада ғолиблари орасида ҳеч қайси боксчи порламаганини алоҳида таъкидлади. Тэйлор Хиггинс эса бу фикрга қўшилмади ва олтин медаль соҳиблари – Ҳасанбой Дўсматов ва Дониёр Елеусиновнинг профессионал боксдаги имкониятларини таққослади.
- Рио Олимпиадаси чемпионлари орасида энг зўри Ҳасанбой Дўсматовдир. Мен Робейси Рамирес профессионал рингда ўзини кўрсата олишига унчалик ишона олмайман. Дониёр Елеусинов ҳам профессионал бокс учун муҳим, лекин у буюк боксчи эмас, - деди Тэйлор Хиггинс.
Тэйлор Хиггинс тилга олган уч нафар чемпион орасида ҳақиқатан кубалик Робейси Рамиреснинг профрингда ишлари ҳавас қилгулик эмас. Икки карра олимпия чемпиони профессионаллар ўртасидаги дастлабки жангидаёқ мағлубиятга учраган. Кейинчалик олтита ғалаба эвазига ўзини бироз ўнглаб олди.
Ҳаваскорлар ўртасида Олимпиада чемпиони, жаҳон ва қитъа чемпионатлари олтин медаль соҳиби, Осиё ўйинларининг икки карра чемпиони бўлган қозоғистонлик Дониёр Елеусинов профессионал рингда ҳозирча мағлубиятсиз кетмоқда. Истеъдодли боксчи ўзи иштирок этган 10 та жангнинг барчасини ўз фойдасига ҳал қилди ва олтита тўқнашувда рақибларини нокаут билан енгди.
Ҳасанбой Дўсматов ҳаваскор боксда жаҳон чемпионати ва Осиё ўйинлари финалчиси, икки карра қитъа чемпиони бўлган. Рио Олимпиадасида барча рақибларини енгиб, олтин медаль билан бирга мусобақада энг кучли техника соҳибига бериладиган Вэл Баркер кубогини ҳам ўзиники қилиб олган эди.
Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксчилик фаолиятини қолганлардан кечроқ бошлади. У ҳозирча учта жангда қатнашиб, уларнинг барчасида нокаут қайд этди. Ўзбек боксчисининг тажрибаси ва ўзига хос техникасини инобатга олган мутахассислар Дўсматов профессионал боксда ҳам юқори чўққиларга кўтарилишига ишонч билдирмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди