“Ювентус” клуби тўпурари Криштиану Роналду кейинги пайтда турли қилиқлари билан жамоатчилик эътиборини ўзига қаратмоқда.
Яқинда 2022 йили Қатарда бўладиган жаҳон чемпионати Европа минтақаси учун саралаш мусобақасида Португалия терма жамоасининг Сербияга қарши ўтказган учрашувида Криштиану Роналдунинг охирги дақиқаларда киритган ғалаба голи инобатга олинмаганидан кейин, у сардорлик боғичини отиб юбориб, баҳс якунланмасидан майдондан чиқиб кетганди.
А Сериянинг “Женоа”га қарши ўтказилган учрашувида ҳам шунга ўхшаш ҳолат такрорланди. Элдор Шомуродов 63-дақиқада майдонга тушган беллашувда туринликлар рақибни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Мезбон жамоа голларига Деян Кулусевски, Альваро Мората, Уэстон Маккенни муаллифлик қилган бўлса, генуяликларнинг ягона голи Жанлука Скамакка ҳисобига ёзилди.
Ғалаба гол уролмаган Роналдуга татигани йўқ. Ҳужумчи буни баҳс якунлангач, футболкасини ечиб, майдонга отиб юбориш орқали намойиш қилди.
Одатда, бундай ҳаракатлар клубга нисбатан ҳурматсизлик сифатида баҳоланади. Шунинг учун ҳам португалиялик юлдузнинг бу ҳаракати эътирозларга сабаб бўлди.
Журналист Ромео Агрести Криштиану Роналдунинг бу ҳаракатини тўп узатувчи боланинг илтимосига кўра, унга либосини бериш учун шу ишни амалга оширгани ҳақида ёзди.
Бироқ, “Ювентус” бош мураббийи Адреа Пирло журналист билдирган версияни тасдиқламади ва масаланин сабабини бошқача тушинтирди.
- Бу одатий ҳолат. Роналду ўйин мураккаблашган бир пайтда гол уришни истаган эди, лекин бундай бўлмади. Унда чемпионлик руҳи бор ва ҳар доим гол ургиси келади.
Мақсадига етолмаганидан кейин асабийлашди, бу ҳар бир футболчида юз бериши мумкин бўлган вазият. Ўйин тугади. Ўйлашимча, клуб Роналдуни бу қилмиши учун жарима солмайди, - деди Андреа Пирло.
Криштиану Роналду жаҳон футбол тарихида расмий учрашувларда энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади. Шунингдек, фаолиятини давом эттираётган футболчилар орасида рақиб дарвозасини ишғол қилиш бўйича унга етадиган ўйинчи йўқ.
Футбол жамоатчилиги Криштиану Роналдунинг яна бир тарихий рекордни ўрнатишини кутмоқда. Айни пайтда португалиялик ҳужумчи ўз терма жамоаси таркибида 173 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозига 103 та тўп киритган. Яна олтита гол урса, терма жамоа ўйинларида гол уриш бўйича рекордчи Али Дайига етиб олади. Эронлик ҳужумчи мамлакати бош жамоаси сафида 149 та учрашувда 109 та гол муаллифи бўлган.
Криштиану Роналду мана шу тарихий рекордни синдиришга бел боғлаган ва катта эҳтимол билан бу натижани шу йилнинг ўзида янгилайди.
Португалиялик ҳужумчи жорий мавсумда А Серия тўпурарлиги учун ҳам курашмоқда. У 27 та учрашувда ўз ҳисобига 25 та гол ёзиб қўйди ва тўпурарлар пойгасида биринчи ўринда бормоқда. Унинг энг яқин таъқибчиси Ромелу Лукаку ҳисобида 21 та гол бор.
Криштиану Роналду фаолияти давомида Англия ва Испания чемпионатлари тўпурарлар баҳсида бир неча маротаба ғолиб чиққан. Бироқ, А Серияда ҳали бунга эришгани йўқ.
Италиядаги фаолиятининг дастлабки йилида тўпурарлар орасида тўртинчи натижани қайд этган бўлса, ўтган йили “Лацио” ҳужумчиси Чиро Иммобиледан ортда қолиб кетди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди