
Санкт-Петербург шаҳрида давом этаётган “Губернатор кубоги”и ярим финал босқичининг энг муросасиз ўтиши кутилаётган баҳси шубҳасиз, -52 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Шаҳобиддин Зоиров ҳамда принципиал рақиби ҳиндистонлик Амит Пангал ўртасидаги жанг эди, десак муболаға бўлмайди.
Кутилганидек, ушбу тўқнашув ёрқин лаҳзаларга бой бўлди. Жанг уч раунд шиддатли ва кескин кўриниш олди. Якунда, ҳамюртимиз қийин бўлган ғалабани қўлга киритди.
Энди, Зоиров финал жангида қозоғистонлик Махмуд Сабырханга қарши турнир ғолиблиги учун рингга кўтарилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар