04:41 / 28.04.2021
2 654

Миржалол Қосимов йирик ҳисобдаги мағлубиятдан кейин нималар деди?


Осиё Чемпионлар Лигаси 5-туридан ўрин олган учрашувда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган АГМК клуби "Ал-Ҳилол"га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

Миржалол Қосимов: "Авваламбор, Ассалому алайкум. Ўйинга ўтишдан аввал мусобақадаги икки хил таассуротим ҳақида гапирмоқчиман. Ҳали мусобақа тугамади ва бизни охирги турдаги баҳс кутмоқда. Лекин бугунги мағлубиятдан кейин гуруҳдан чиқиш имкониятлари қолмади. Фурсатдан фойдаланиб ташкилотчиларга гуруҳ босқичини яхши даражада ўтказишаётгани учун миннатдорчилик билдираман.

Хурсанд қиладиган тарафи, нуфузли мусобақада қатнашдик. Бу жамоа учун катта мактаб. Шунингдек, мусобақа давомида доим бизни қўллаб-қувватлаган барча ўзбекистонлик футбол мухлисларига катта раҳмат айтаман.

Иккинчи тарафи, яъни, ёқмаган жиҳат бу ўзимизнинг хатолар туфайли кўплаб голларни ўтказиб юборганимиз бўлди. Ҳаёт давом этади. Бу футбол, унда кимдир ютади ва кимдир ютқазади.

Ўйинга келадиган бўлсак, "Ал Ҳилол" кучли ижрочиларга эга жамоа. Бугун улар ҳақли ғалаба қозонишди. Биринчи бўлимда 40-дақиқагача яхши ҳаракатландик. Лекин рикошет орқали урилган гол ва иккинчи таймдаги тезкор гол жамоага руҳан таъсир қилди".

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Миржалол Қосимов йирик ҳисобдаги мағлубиятдан кейин нималар деди?