04:20 / 29.04.2021
2 688

ПСЖ ўз уйида "Сити"га имкониятни бой берди!


Европа Чемпионлар Лигаси ярим финалидан ўрин олган ПСЖ - "Манчестер Сити" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Ўта қизғин кечган ушбу баҳс Пеп Гвардиола шогирдларининг 1:2 ҳисобидаги иродали ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, 15-дақиқада Маркиньос бош билан гол уриб, ҳисобни очди. Таймни ҳисобда устунлик билан якунлаган ПСЖ 2-таймда бироз ўзига ўхшамади ва 64 ҳамда 71-дақиқаларда кетма-кет голлар ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди. Бунинг устига 77-дақиқада ПСЖ аъзоси Идрисса Гуйе қўполлиги учун қизил карточка билан жазоланди ва парижликлар ўйинни 10 киши бўлиб якунлашга мажбур бўлишди.

Драматик кечган баҳсда шу ҳисобда якунланди. Айниқса, Маҳрезнинг голи ўйиннинг мутлақ безагига айланди.
Шу тариқа, дастлабки ўйинда Пеп Гвардиола Маурисио Почеттино устидан ғалаба қозонди. Жавоб учрашуви 5-май куни "Этиҳад" стадионида бўлиб ўтади.

ПСЖ (Франция) – "Манчестер Сити" (Англия) 1:2  
Голлар: Маркиньос 15' – де Брюйне 64', Махрез 71'
ПСЖ – Навас, Флоренци, Маркиньос, Кимпембе, Баккер, Гейе, Паредес (Эррера, 83), Верратти, ди Мария (Данилу, 80), Неймар, Мбаппе
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Стоунз, Диаш, Канселу (Зинченко, 61), Родри, Гюндоган, де Брюйне, Фоден, Махрез, Бернарду Силва
Огоҳлантиришлар: Канселу (31), Неймар (74), де Брюйне (86). 
Четлатиш: Гейе (77).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ ўз уйида "Сити"га имкониятни бой берди!