04:11 / 06.05.2021
2 171

Зидан: "Челси" муносиб ғалабага эришди. Биз шундоқ ҳам анча узоққа бордик, йигитларим билан фахрланаман"


ЕЧЛ ярим финал жавоб учрашувида "Челси" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни енгди (2:0). Учрашувдан сўнг матбуот-анжумани бўлиб ўтди ва унда меҳмонлар устози Зинедин Зидан иштирок этди.

"Тан олиш лозим, бугун рақиб ғалабага ҳақли эди. Биз ҳаракат қилдик, курашдик, аммо "Челси" ғалаба қозонди ва финалга муносиб ўйин кўрсатди. Бугун майдонга тушган футболчилар ўйинга тўлиқ тайёр эди. Мен шогирдларим билан фахрланаман: биз имкон қадар ҳаракат қилдик ва финал остонасида тўхтадик! "Челси" ажойиб ўйин ўтказди ва биз буни алоҳида эътироф этишимиз зарур.

Биз ўйин давомида яққол вазиятларни деярли юзага келтира олмадик. Рақибда эса бундай имкониятлар бўлди. Энди биз дам олиб, Ла Лига ҳақида ўйлашимиз зарур.

Албатта, ҳеч бир жамоа, ҳеч қайси футболчи мағлубиятдан мамнун бўлмайди. Аммо биз шундоқ ҳам турнирда узоқ йўлни босиб ўтдик. Ярим финалда тўхташ оғир, лекин эртага биз меҳнатга тайёр ҳолда машғулотда жам бўламиз", - деди Зинедин Зидан.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Зидан: "Челси" муносиб ғалабага эришди. Биз шундоқ ҳам анча узоққа бордик, йигитларим билан фахрланаман"