Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) WBА ва IBF жаҳон чемпионлик камарлари эгаси ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев (9-0, 7 КО) ўзининг навбатдаги жангини WBА йўналишида мажбурий давогар америкалик Ронни Риосга (33-3, 16 КО) қарши ўтказади.
Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBА) жангга буйруқ берган ва музокаралар учун 30 кунлик муддат қўйган эди. Мазкур даврда томонлар ўртасида ўзаро келишувга эришилмади. Эндиликда WBA томонидан жангни ўтказиш хуқуқини сотиб олиш учун 24 май кунига очиқ промоутерлик аукциони эълон қилинди.
Жанг ташкилотчилигини қўлга киритмоқчи бўлган компания учун минимун 150 минг доллар бошланғич тўлов сифатида белгиланди. Бу маблағнинг 75 фоизи чемпион учун, 25 фоизи даъвогар учун гонарар сифатида берилади.
Агарда Ронни Риос ва Муроджон Аҳмадалиевнинг промоутерлик компаниялари Golden Boy ва Matchroom ушбу кунга қадар келишувга эришса, аукцион бекор қилинади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди