22:50 / 15.05.2021
3 081

Элдор Шомуродов "Аталанта"га иккита гол урганидан кейин нималар деди?

Элдор Шомуродов "Аталанта"га иккита гол урганидан кейин нималар деди?

"Женоа" ҳужумчиси Элдор Шомуродов "Аталанта"га қарши баҳсдан сўнг (3:4) клуб матбуот хизматига интервью берди.
Ушбу ўйинда ўзбекистонлик ҳужумчи захирадан майдонга тушиб дублга эришди.

- Бугун захирадан майдонга тушиб дарҳол гол урдингиз, ўйинга жуда яхши қўшилиб кетдингиз...

- Ҳа, майдонга тушишдан олдин мураббий менга айтган кўрсатмаларни бажаришга уриндим холос.

- А Сериядаги дебют мавсумда ҳозирча 7та гол урдингиз. Буни кутганмидингиз?

- Кутмагандим, аммо ўзимни яхши томонлама кўрсатишга ҳаракат қилдим.

- Горан Пандев билан бирга ўйнаш ҳақида нима дейсиз?

- Бу ажойиб. Ундан кўп нарса ўрганиш мумкин ва ҳозиргача кўп нарса ўргандим.

- Бу мавсумдаги энг ёдда қолган голингиз қайси?

- "Специя" билан баҳсдаги гол, сабаби ўша ўйинда ғалаба қозонгандик.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродов "Аталанта"га иккита гол урганидан кейин нималар деди?