23:18 / 19.05.2021
1 816

Александр Хомяков "Машъал"нинг ғалабаси ҳақида қандай фикрда?


“Машъал” – АГМК (2:1) ўртасидаги ўйиндан кейин мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
- Ажойиб ўйин ва ғалаба. Бундай ғалабадан кейин хурсанд бўлмаслик мумкинми? Футболчилар характер кўрсатишди. Бугунги ўйинга танлаган режа ва тактикамиз иш берди ва буни ўйинчилар аъло даражада бажардилар. Бунинг учун футболчиларга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Уларнинг олдида шляпамни ечаман!

Бугунги рақибимиз жиддий эди ва шунга қараб тайёрлангандик. 7 та ўйиндан бери дарвозамиздан гол ўтказиб юбораётганимиз албатта ёқимсиз. Муҳими, биз ғалаба қозондик ва камчиликларимиз устида яна ишлашда давом этамиз.

Бугунги ўйин учун бирорта футболчимизни алоҳида кўрсатмайман. Барчаси ғалаба учун меҳнат қилди. Табиийки, мураббий сифатида ўйинчиларимдан ҳамиша энг яхши ўйинларини кўрсатишини истайман. Биз яна меҳнат қилишдан тўхтамаймиз. Мухлисларимизни ҳам ғалаба билан табриклайман, - деди Хомяков.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Александр Хомяков "Машъал"нинг ғалабаси ҳақида қандай фикрда?