10:03 / 24.05.2021
1 994

Вақти келса, Испания терма жамоаси билан ҳам ўйнаш имкониятимиз бўлади - Равшан Эрматов


“Тошкент Беш ташаббус ҳаракати" доирасида Миллий олимпия қўмитаси вице-президенти Равшан Эрматов билан ёшларнинг очиқ мулоқоти ўтказилди. Равшан Эрматов Испания футбол клуби "Aтлетико Мадрид" жамоасининг Ўзбекистонга келиши ҳақидаги хабарларга аниқлик киритди. Бу ҳақда "Узрепорт" расмий сайти хабар берди.

– Хабарингиз бор, яқинда туризм ва спорт вазири Испания ва Италия сафарларида бўлди. Сафар чоғида "Aтлетико Мадрид" клуби вакиллари билан музокаралар олиб борилган.

Биз улар билан қайси йўналишлар бўйича тажриба алмашишимиз мумкинлиги, халқаро ўртоқлик ўйинлари, мураббийларни Испанияга малака оширишга юбориш, ёш футболчиларимизни клуб академиясига жойлаш каби масалаларни қўйдик.

Биласиз, "Aтлетико Мадрид" жамоасининг графиги жуда тиғиз, шунинг учун ҳозирча, клубнинг ёшлар жамоасидан бошлаб турамиз. Кейинчалик, катталар жамоаси, вақти келса Испания терма жамоаси билан ҳам ўйнаш имкониятимиз бўлади, – деди Равшан Эрматов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Вақти келса, Испания терма жамоаси билан ҳам ўйнаш имкониятимиз бўлади - Равшан Эрматов