
Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳридаги «Maxima» от спорт мажмуасида Жаҳон кубогининг навбатдаги босқич мусобақалари бўлиб ўтди. Қувонарлиси, ушбу мусобақада юртимиз чавандозлари ҳам муносиб иштирок этишди.
Жумладан, вакилларимиз ЕвроОсиё лигаси доирасидаги тўсиқлардан сакраш, яъни конкур йўналиши бўйича ўтказилган баҳсларда шоҳсупага кўтарилишди.
CSI-1 *, GOLD TOUR йўналишидаги ғолиб ва совриндорлар:
1. Саидамирхон Турғунбоев (Ўзбекистон),
2. Аян Гани (Қозоғистон),
3. Баҳромжон Газиев (Ўзбекистон).
Ушбу йўналишда фахрли 4-ўрин ҳам ўзбекистонлик спортчи Хуршидбек Алимжоновга насиб этди. Мезбонлар эса атиги 5-ўрин билан чекланишди. Мария Михаилина энг яхши натижа қайд этган россиялик спортчи бўлди ва у умумий ҳисобда атиги 5-поғонадан жой олди.
CSI-W 140 см йўналишидаги ғолиб ва совриндорлар:
1. Бекзод Қурбонов Ўзбекистон),
2. Татяна Берлачко (Россия),
3. Нуржон Туякбаев (Ўзбекистон).

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар