Ўзбекистонда энг кўп қайси давлат фуқаролари яшайди?

Ўзбекистонда бир йилдан ортиқ муддат яшаётган хорижий фуқаролар сони маълум қилинди. Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакат ҳудудида доимий ёки узоқ муддат истиқомат қилаётган 56 860 нафар чет эл фуқароси рўйхатга олинган.
Уларнинг энг катта қисми Тошкент шаҳрида яшайди. Пойтахтда 19 300 нафар хорижлик истиқомат қилаётгани қайд этилган.
Давлатлар кесимида эса Ҳиндистон фуқаролари биринчи ўринни эгаллаган. Уларнинг сони 13 312 нафарга етган. Иккинчи ўринда Россия Федерацияси фуқаролари (10 826 нафар), учинчи ўринда эса Қозоғистон фуқаролари (9 425 нафар) жойлашган.
Шунингдек, Ўзбекистонда 5 722 нафар Тожикистон, 5 347 нафар Туркманистон ва 4 397 нафар Қирғизистон фуқароси истиқомат қилмоқда.
Рўйхатда Покистон (1 433 нафар), Хитой (1 031 нафар), Туркия (811 нафар) ҳамда Корея Республикаси (691 нафар) фуқаролари ҳам қайд этилган. Қолган 3 865 нафар хорижлик эса бошқа давлатлар ҳиссасига тўғри келади.






























Изоҳлар 0
…