20:00 / 12.07.2021
2 455

Элдор Шомуродов А Сериядаги энг яхши 3 ҳужумчи номини айтди


Фото: Twitter
Ўзбекистон терма жамоаси ва «Женоа» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов «Красава» каналига берган интервьюсида Италиядаги фаолияти ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

А Серияда ўзи қарши ўйнаган энг яхши уч футболчи борасида
Италия А Сериясида топ-ўйинчилар кўп. Ҳужумчилар ҳақида айта қоламан. Ромелу Лукаку, Криштиану Роналду. Унга қарши ўйнамадим, бироқ уни кучли эканини биламан — Златан Ибраҳимович. Уларни ичида энг яхшиси? Бу — Роналду. У дунёнинг энг яхши ўйинчиси эканини ҳамма билади, бу ерда ортиқча таърифга ҳожат йўқ.

Италияда кўникиши қийин бўлган ҳолатлар ҳақида
Биринчиси — одамлар. У ерда бошқа менталитет. Ростовда юрган вақтим, бу билинмаганди. Чунки собиқ СССР кишилари бир-бирига ўхшаш. Иккинчиси — тил. Дастлабки ойларда ёлғиз эмас эдим, бир ойдан кейин шеригим кетди ва мен бир ўзим қолдим. Очиғи жуда қийин бўлди. Икки ойча ёлғиз яшадим ва ҳеч ким билан гаплашмадим. Жуда қийин бўлди. Кейинчалик терма жамоа йиғинига келдим ва қайтишда оиламни олиб кетдим. Шундан кейин ҳаммаси жойига тушди.

Шомуродов 2020/21 йилги мавсум бошида «Ростов»дан 7,5 миллион евро эвазига «Женоа»га ўтган. Ўзбекистонлик ҳужумчи ўтган мавсумда А Серияда 31 та ўйин ўтказиб, 8 та гол уришга муваффақ бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродов А Сериядаги энг яхши 3 ҳужумчи номини айтди