23:56 / 26.07.2021
2 283

«Қиз бола ҳам юрти шарафини ҳимоя қила олади» – Саида Мирзиёева


Масс-медиа фонди раиси васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева ўзбекистонлик қизларнинг Токиo олимпиадасида қилган чиқишлари ҳақида пост жойлади.


«Токиодаги олимпиаданинг бокс мусобақаларида ғолибликни қўлга киритган Турсуной Раҳимова ҳамда даст кўтариш машқида янги олимпия рекордини ўрнатган Муаттар Набиеванинг ютуқлари кўнглимни фахр ва қувончга тўлдирди.

Беихтиёр Самарқандда қизларнинг оталарига қилган мурожаатимни эсладим. Ўшанда қиз фарзанд дунёга келган оилаларда ҳеч қачон афсус билан «майли энди, Худо хоҳласа, кейингиси ўғил бўлар» деган гаплар айтилмаслигини тилагандим. Қиз бола ҳам ота-онасига тиргак бўлиши, уларнинг умидини оқлаши, номини оламга ёйиб, юрти шарафини ҳимоя қилиши мумкин. Турсуной билан Муаттар бунга яққол намунадир.

Бу спортчиларимиз каби инсонлар қизларимизнинг ўзларига бўлган ишончини оширади, бошқалар ҳам орзу-умидларини рўёбга чиқариши, исталган соҳада мутахассис сифатида шаклланиши, ҳам севимли иши, ҳам шахсий ҳаётда бирдек бахтли бўлиши мумкинлигини кўрсатувчи йўлчи юлдуз бўлиб хизмат қилади», деб ёзди Мирзиёева ўз каналида.

Олдинроқ Саида Мирзиёева ўзбекистонлик гимнастикачи Оксана Чусовитина ҳақида ҳам пост жойлаганди.
«Севимли спортчимизнинг Токио олимпиадасидаги иштирокини ҳаяжон билан кузатдик. У финалга чиқа олмаган бўлса-да, биз учун номи олимпиада ўйинлари тарихида умрбод қоладиган ғолибдир.

Оксана Чусовитина ҳамюртимиз эканидан фахрланамиз. У ёш спортчиларимиз, умуман, ёшларимиз ўрнак олиши, тенглашиши лозим бўлган қаҳрамондир. Оксанага ҳаётининг янги поғонасида омад тилаб қоламан», деб ёзди Саида Мирзиёева ўз саҳифасида.

Маълумот учун, 46 ёшли Оксана Чусовитина 1992 йилдан буён ўтказилган барча 8 ёзги олимпиада ўйинларида иштирок этган. Бу ўйинларда спортчи бир марта олтин, бир марта кумуш медални қўлга киритган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Қиз бола ҳам юрти шарафини ҳимоя қила олади» – Саида Мирзиёева