22:57 / 27.07.2021
2 363

Расман: Виктор Кумиков — "Андижон" бош мураббийи


Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, Виктор Кумиков ва унинг ёрдамчиси Олег Корниенко жамоа мураббийлар штабига келиб қўшилган. Ҳозирда Виктор Кумиков ёрдамчиси билан биргаликда Андижон базасига етиб келган.

Кумиковнинг фаолияти давомида эришган юқори натижалари:
- 1997 йили "Спартак-Налчик" жамоаси билан 4-ўринни эгаллаган.
- "Машъал" жамоасида 2006 йили Ўзбекистон кубоги финалчиси ва 2007 йил Олий лигада 3-ўринни қўлга киритган.
- 2009-2010 йиллар "Насаф" жамоасига бошчилик қилганда 3-ўринни олган.
- 2011-12 йилларда “Шахтёр Қарағанда” жамоаси билан Қозоғистон чемпиони, 2013 йил Қозоғистон Кубоги ва Суперкубоги ғолиби, 2012-2014 йилларда Суперкубок финалчиси бўлган.
- 2015/16 йилги мавсумда "Ордабаси" билан 4-ўринни эгаллаган.
- 2018 йили АГМК жамоасида Ўзбекистон кубоги соҳибига айланган.
Виктор Кумиков ўтган мавсумжа "Андижон"ни бош мураббий сифатида жами 10 учрашувда майдонга олиб чиқиб, 5 та дуранг ва 5 та мағлубият қайд этган.

Манба: "Андижон" клуби матбуот хизмати

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Расман: Виктор Кумиков — "Андижон" бош мураббийи