
Фото: Twitter
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Элдор Шомуродовнинг «Женоа»дан «Рома»га ўтишга яқин тургани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
- "Элдор учун жуда хурсандман, бу ажойиб янгилик. Умид қиламанки, у «Рома»да муваффақият қозонади ва футболчи сифатида ўсишда давом этади. Элдорнинг келажакда «Реал» ёки «Барселона»да ўйнай олишига ишонаман. Бунинг учун Шомуродовда ҳамма нарса бор. Бу бутун Ўзбекистон учун катта қувонч, у мамлакатда футболни оммалаштиради ва барчага ўрнак бўлмоқда.
Жозе Моуриньо бошчилигида Генрих Мхитарян—Элдор Шомуродов жуфтлигини кўриш жуда қизиқарли бўлади. Уларга Италия чемпионатида яхши ўйин кўрсатишни тилайман. Асосийси жароҳатлар бўлмасин. Фақат омад ва муваффақият", - деди Одил Аҳмедов.
Ўзбекистон Миллий ТермаОдил АҳмедовЭлдор ШомуродовЖеноа РомаФутболчи СифатидаМуваффақият Қозонади Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар