21:15 / 01.08.2021
5 515

Мирзаҳаким Тўхтамирзаевнинг битта шарҳи неча пул?


Ажойиб спорт шарҳловчиси, узтоз журналист Мирзаҳаким Тўхатмирзаев Championat.asia'нинг "Журналист минбари" лойиҳасида меҳмон бўлди.

Суҳбат жараёнида Мирзаҳаким акага шундай савол берилди: Мухлислар тасаввурида шарҳловчилар жуда ҳам бой одамлар бўлишади. МТРКда битта шарҳ учун тўланадиган гонорар қанча?
"Ҳақиқатан ҳам ҳавас қилса арзийди. Агар сиз эфирда томошабин, мухлис, ишқибоз кўнглига йўл топа олсангиз, сиздан бой одам йўқ. Ўзбекистоннинг қайси ҳудудига борсангиз, сизни танишса, қучоқ очиб кутиб олишса, энг азиз меҳмон ўрнида кўришса, сиздан бой одам йўқ. Бу жойда энди гонорар қанчалигининг аҳамияти қолмайди.

Лекин, бу кўрсатувда очиқчасига мулоқот қилиш мумкинлиги учун айтишим мумкин: телевидениеда маош унчалик катта эмас, ҳатто жуда кичик. Гонорарнинг ҳисобига кўпроқ пул топиш мумкин. Яъни, қанча кўп ишласангиз, шунча кўп оласиз.


Очиқчасига айтадиган бўлсам, телевидение авжига чиққан пайтда шарҳимнинг 1 дақиқаси учун оладиган пулим 1 АҚШ долларига тенг эди. 1 та футбол учрашувини ўртача 100 дақиқа деб оладиган бўлсак, бу 100 доллар дегани".

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мирзаҳаким Тўхтамирзаевнинг битта шарҳи неча пул?