00:30 / 04.08.2021
4 739

Элдор Шомуродов «Женоа» билан хайрлашди


Фото: Instagram / Элдор Шомуродов
«Женоа»дан «Рома»га ўтган Элдор Шомуродов генуяликларга хайрлашув мактубини йўллади.
- Бугун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Фаолиятимни бошидан буён Европада ўйнашни орзу қилардим, «Женоа» туфайли бу орзум амалга ошди.
Бугун яна бир қадам ташладим, лекин «Женоа» ҳар доим меҳр билан ёдга оладиган биринчи мураббийим бўлиб қолади. «Женоа»да ўйнаётган вақтимда фарзандим туғилди. Фаолиятимдаги бу босқич хотирамда бир умр қолади.

Жамоа президенти, мураббийлар штаби, барча хизматчи ходимлар ва айниқса, менга илиқ муносабатда бўлган, биринчи кунданоқ менга ёрдам берган жамоадошларимдан миннатдорман.

Мухлисларнинг эътибори ва меҳри мослашишимга, гол уриб, жамоанинг А Серияда қолиш вазифасини амалга оширишига ўз ҳиссамни қўшишда ёрдам берди. Генуя — дунёнинг энг чиройли шаҳарларидан бири.

Энди мени янги чақириқ кутмоқда, Генуя эса бутун умр юрагимда қолади. Раҳмат, Генуя!?, - деди Элдор Шомуродов.

Рим клуби Элдор Шомуродовни «Женоа»дан 17,5 миллион евро эвазига харид қилди. Шомуродов «Рома» билан 2026 йил 30 июнига қадар мўлжалланган шартнома имзолади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси янги клуби сафида 14-рақамда ҳаракат қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродов «Женоа» билан хайрлашди