11:52 / 08.08.2021
2 539

Баҳодир Жалолов Токио Олимпиадасининг олтин медалини қўлга киритди


Фото: Getty Images
+91 кг вазн тоифасида ҳаракат қилган Жалолов финал баҳсида америкалик Ричард Торресни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва мусобақанинг олтин медалига эга чиқди.

Ўзбекистонлик боксчи ярим финалда Буюк Британия вакили Фрэйзер Кларкк устидан ғалаба қозонганди. Ричард Торрес эса 1/2 финалда қозоғистонлик Камшибек Кункабаевни таслим этганди.

Шу тариқа ўзбекистонлик спортчиларнинг Токио Олимпиадасидаги иштироки якунланди. Ўзбекистон вакиллари мусобақада умумий ҳисобда 5 та медални қўлга киритди. Бунгача Улуғбек Рашидов (таэквондо) ва Акбар Жўраев (оғир атлетика) олтин, Давлат Бобонов (дзюдо) эса бронза медалига эга чиққанди.

Маълумот учун, Баҳодир Жалолов 1994 йилнинг 8 июлида Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида туғилган. Баҳодир уч карра Осиё ва бир карра Жаҳон чемпиони ҳисобланади. У 2016 йилда Риода бўлиб ўтган Олимпиадада чорак финалга қадар етиб борганди. Шунингдек, Баҳодир профессионал боксда ҳам фаолият олиб боради. Ҳозиргача у 8 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Баҳодир Жалолов Токио Олимпиадасининг олтин медалини қўлга киритди