Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Токио—2020 Олимпиадасида иштирок этган мамлакат вакилларини табриклади ва мусобақалардаги айрим ноҳақликлар ҳақида гапирди.
- "Бутун халқимиз Олимпиада давомида сизларнинг ҳар бир чиқишингизни кузатиб борди. Бугун бир нарсани айтмасам бўлмайди: умрим давомида ҳакамликда ҳеч қачон бунақа адолатсизликни кўрмаганман. Минг афсус, Миразиз Мирхалилов, Турсуной Раҳимова ғалаба қозонган жойида, ғалабани номардларча рақибга бериб юбориш учун, билмадим, қанақа одам бўлиш керак. Ўша инсонлар бутун халқимиз ғазабига дучор бўлди.
Лекин ҳурматли Президентимиз тарбиялаган, эътибор берган, ният билдирган ва умид билан кутган спортчиларимиз бунақанги номардларча бўлган ҳакамликка ҳам бардош бериб, ўзининг бор иродасини бир муштга йиғиб, шундай зўр ғалабаларга эришиб қайтиб келди. Раҳмат сизларга!
Очиғини айтганда, ўша нокас ҳакамлар Риода ғалабаларга эришган боксчиларимизнинг иродаси шу жанглардан кейин синиб кетади деб ўйлаган. Мақсади ҳам шу бўлган. Лекин Улуғбек Рашидов, Акбар Жўраев ва ниҳоят охирги кунда Баҳодир Жалолов ҳурматли Президентимизга 2019 йил мустақиллик кунида берган ваъдасини бажарди.
Чин кўнгилдан Давлат Бобоновни, Беҳзод Абдураҳмоновни табриклайман! Лекин ўйлайманки, Миразиз ҳам, Турсуной ҳам хафа бўлиши керак эмас. Бошқа спортчиларимиз ҳам хафа бўлмасин. Ҳали олдимизда Париж Олимпиадаси бор. Парижда бор бўлган кучингизни, имкониятингизни, ғурурингизни, ҳақиқий Ўзбекистон вакили эканингизни кўрсатишга имкон бор", - деди Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов.
Бокс бўйича -57 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Миразизбек Мирзахалилов 1/8 финалда ирландиялик Кёрт Уокерга қарши жангда устунликка эга бўлган бўлса-да, ҳакамлар ғалабани рақиб боксчисига берганди. -51 кг вазн тоифасида иштирок этган Турсуной Раҳимова туркиялик Наз Чақирўғлуга қарши баҳсида худди шундай ноҳаликка дуч келганди.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин