
Эркин кураш бўйича Токио-2020 Олимпия ўйинлари совриндори Бекзод Абдураҳмоновнинг UFCда ўзини синаб кўриши ҳақидаги хабарлар тарқала бошланган эди. Бу ҳақида Олимпиададан аввал курашчимизнинг ўзи ҳам гапириб ўтган. Абдураҳмонов ушбу промоушенда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
“Ҳозир кўпроқ вақтимни оиламга сарфламоқчиман. Ҳа, UFC бўйича бир қатор таклифлар бор, Олимпиада медалидан улар яна ҳам кўпайиши аниқ. Бироқ барчасини кейин кўриб чиқаман. Ҳозир мен учун яқинларим даврасида бўлиш муҳимроқ. Менимча, шу йилнинг охири, келаси йилнинг бошларидан бу бўйича ҳаракатларни бошласам керак”, – деди Абдураҳмонов.
Маълумот учун, курашчимиз бунгача ММАда 7 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонишга эришган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар