00:22 / 28.08.2021
1 370

Роналду: "Италия, "Юве", Турин - сизлар доим менинг қалбимда қоласизлар!"

Роналду: "Италия, "Юве", Турин - сизлар доим менинг қалбимда қоласизлар!"
"Манчестер Юнайтед"га ўтган Криштиану Роналду ўз "инстаграм" саҳифаси орқали, "Юве" билан ҳайрлашув мактубини қолдирди.

"Мен бугун ажойиб бир клубдан кетмоқдаман. Италиядаги энг катта, дунёдаги энг зўр клублардан биридан. Мен охирги кунларимга қадар бор юрагим ва қалбимни клуб учун бериб келдим. "Юве" доим мени ҳурмат қилди. Мен эса ҳар бир ўйинда жанг қилдим. Менга кўрсатилган ҳурматни оқлашга ҳар бир ўйин, мусобақа ва мавсумда ҳаракат қилдим. Орқага қараганимизда эса, жуда кўп нарсаларга эришганимизни англаш мумкин. Барчаси биз кутгандек бўлмади, аммо биз жуда чиройли ҳикоя яратдик.

Мен ҳар доим сизларнинг бирингиз бўлиб қоламан. Сизлар эса менинг тарихимнинг бир қисми сизлар, ҳудди мен сизларнинг бир бўлагингиз бўлганим каби. Италия, "Юве", Турин - сизлар доим менинг қалбимда қоласизлар!
"

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Роналду: "Италия, "Юве", Турин - сизлар доим менинг қалбимда қоласизлар!"
[/banner_pushhouse