12:20 / 03.09.2021
2 825

Марко Станоевич: "Ўзбекистон терма жамоасида бажонидил ўйнаган бўлардим"

Марко Станоевич: "Ўзбекистон терма жамоасида бажонидил ўйнаган бўлардим"
“Насаф” клубининг сербиялик легионери Марко Станоевич ушбу мавсумда ҳам ўз ўйинлари ва голлари билан мухлисларнинг меҳрини қозоняпти.

Бироқ кўриниб турибдики, жамоанинг натижалари барқарор кўриниш олиши осон кечмаяпти. Айниқса, чемпионатдаги бир қатор ўйинларда “Насаф” омадсизликка учрамоқда. Станоевич Sports.uz сайтига бунинг сабабларини қуйидагича изоҳлади:

- Охирги пайтлардаги мағлубиятларимизга фақат жамоа айбдор. Лекин бизда ўйинчиларимиз у қадар кўп эмас. Шундай бўлса-да, учта фронтда кураш олиб боряпмиз. Ўзбекистон чемпионати, Ўзбекистон Кубоги ва ОФК Кубогида ўз олдимизга қўйган мақсадларимиз бор.

Албатта, ҳар бир учрашувда чиройли ўйин кўрсатиш ва ғалаба қозониш иштиёқимиз бор. Лекин охирги пайтларда бунинг уддасидан чиқа олмаяпмиз, - деди Станоевич.

Шунингдек, ушбу футболчи борасида ҳам турли гап-сўзлар йўқ эмас. Яъни, мухлислар Маркони Ўзбекистон миллий терма жамоасига фойдаси тегиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирмоқдалар. Ростдан шундай гап-сўз борми? “Насаф” легионери нима дейди?

- Бунинг қанчалик ҳақиқатга яқин эканлигини билмайман, чунки ёшим 33 да. Лекин Ўзбекистон терма жамоаси учун бажонидил ўйнаган бўлардим.

Янги бош мураббий этиб тайинланган Сречко Катанец яхши мутахассис. Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида кўплаб юқори савияли футболчилар бор. Агар ҳаммаси кўнгилдагидек кечса, терма жамоа яхши натижаларга эришади, бунга ишонаман, - дея фикр билдирди, Марко.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Марко Станоевич: "Ўзбекистон терма жамоасида бажонидил ўйнаган бўлардим"