3 531
Кучеронко билан алоқалари ва бошқа жамоалардан тушган таклиф ҳақида Рўзиқул Бердиев билан катта интервю
"Насаф" жамоасида бўлаётган муаммоларни очиқлаш мақсадида Рўзиқул Бердиев билан боғландим. Деярли 1 соат давом этган суҳбатдан сўнг, кўнгил анча таскин топди. Сўнгги пайтларда, мураббий ҳақидаги турли манбаларда эълон қилинган миш-мишлар, клуб келажаги ва жамоанинг ОФК кубогидаги имкониятлари борасида узоқ сўзлашдик.
- Рўзиқул ака айни дамда Кучеренко билан муносабатларингиз қандай? ОAВ эълон қилган маълумотлар қай даражада тўғри?
- Тўғриси, мен ва Кучеренко ўртасида ҳеч қандай жанжал бўлмаган. Aфсуски, ушбу воқеа ҳақида турли хил миш-мишлар тарқалиб кетди. "Улар бир қозонда қайнамайди, Бердиев ёки Кучеренкодан бири кетиши кутилмоқда" ва шу каби турли ёлғон маълумотларни ўқиб бироз ғалати бўлдим. Aслида, ҳеч қачон бундай гап-сўз бўлмаган. Тўғри, биз Кучеренко билан қалин дўст эмасмиз, лекин ишда бир-биримизни ҳурмат қиламиз. Ўтган йили ҳам биргаликда клубни чемпионатда иккинчи ўринга олиб чиққан эдик. Бу йил ҳам ишдаги муаммоларни бирга ҳал қилиб натижа кўрсатмоқчимиз. Жамоанинг натижаси ёмонлашса, барча айб мени зиммамга тушади.
Жамоамнинг ўйинига ва руҳиятига таъсир кўрсатаётган омилларни айтиб ўтишим шарт. Эртага, уларга мотивация беришнинг имкони бўлмай қолгандан кўра, ҳозир очиқчасига сўзлаганим яхшироқ. Эътибор берган бўлсангиз, матбуот анжуманида мен ҳеч кимни ишдан кетиши кераклиги ҳақида фикр билдирмаганман. Aйрим манбалар ёзганидек, ички муҳит аянчи аҳволда эмас. Шунчаки, мураббий сифатида ташкилий масалар борасида камчиликлар ҳақида айтишим шарт. "Насаф" бир оила. Ҳар қандай оилада келишмовчилик чиқиши аниқ. Бу нормал ҳолат. Нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунёда бундай воқеа содир бўлиб туради. Клубда кимнидир қолиши ёки кетиши борасида ҳеч қандай савол ҳам бўлмаган. Эртага биз Ўзбекистон шаънини ОФК кубогида ҳимоя қиламиз.
Турнирдаги иштирокимиз келажакда ОЧЛ квоталаримизга таъсир кўрсатади. Шундай экан, ўзбек футболи ривожи учун ташкилий масалалар борасида фикр билдирдим. Буни тўғри тушунасизлар деган умиддаман. Ўз манфаатимни устун қўймадим. Шунчаки, йигитларим бундан яхшироғига лойиқ эканлигини айтмоқчи бўлдим, холос.
- "Насаф" футболчиларининг кайфияти қандай? Жамоада ички муҳит қай даражада?
- "SPORTS.uz"нинг "You Tube" каналидаги подкастда айтиб ўтганингиздек, қўрқинчли жойи йўқ. Биз ҳали жарликка қуламадик. Ҳеч нарса бой берилмади. 3 та фронтда ҳам муваффақиятли кураш олиб боряпмиз. Вазиятни ўнглашга кучимиз етади. Ҳозир МТЖга 4, ёшлар терма жамоасига 3 футболчимиз йўл олган. Шу боис, "Турон"га қарши баҳс олдидан тўлиқ таркибсиз машғулотлар ўтказяпмиз.
- Сизда таклифлар бўлишига қарамай, нега жамоа билан ишлашда давом этяпсиз? Бу ерда сизни нима ушлаб туради?
- Фаолиятимнинг катта қисми "Насаф"да ўтган. Мураббий сифатида ҳам айнан шу ерда иш бошладим. Ҳаётимда нимага эришган бўлсам, барчасига клуб сабабчи. Мен доим жамоага керак эканлигими ҳис этганман. Менга ишлаш учун шароит яратиб беришган. Қанча клубга керак бўлсам, шунча ишлаб беришга тайёрман. Aлбатта, йил бошида ва ўртасида менга бир нечта таклифлар бўлди. Уларнинг барчасига бир жавобни айтганман. Ҳеч қачон "Насаф"дан ўз хоҳишим билан кетмайман. "Насаф" менинг ҳаётим. Тирик эканман, клубнинг жонкуяри бўлиб қолавераман. Aгар клуб менинг хизматларимга эҳтиёж сезмаса, ана шунда бошқа таклифларни кўриб чиқишим мумкин. Раҳбариятнинг ҳар қандай қарорини тўғри қабул қилишимиз керак.
- "Насаф"нинг молиявий аҳволи қандай? Йигитларнинг ўйинига бу омил таъсир кўрсатадими?
- Футболчилар ҳам инсон. Уларга психологик осон эмас. Шунга қарамай, уларга бу ёшда пулни биринчи ўринга қўймаслик кераклигини уқтираман. Бизда бу биринчи маротаба эмас. Ўтган йили ҳам деярли 6-7 ой маош олмай чемпионатда яхши натижа қайд этдик. Ўйлашимча, пандемия чоғида Ўзбекистондаги деярли барча клубда бундай муаммолар мавжуд. Маошлар ва кўтарма пуллар ўз йўлига. Биринчи навбатда клуб манфаати туради. Йигитлар майдонга чиқиб келяптими, ўртада шартнома борми? Демак, 90 дақиқа бор кучини ишга солиши шарт. Тўғри, сўнгги пайтларда кўп очко йўқотдик, бироқ ҳеч бир баҳсда иштиёқсиз тўп сурганимиз йўқ. AГМК ва "Пахтакор" билан баҳсда характер кўрсатдик. Енгилган учрашувларимизда эса, қаердадир хато қилган бўлишимиз аниқ. Биз бу ўйинларни кўриб чиқдик. Тўғри хулоса чиқарамиз ва кейинги ўйинларда ижобий натижа қайд этамиз.
- Матбуот анжуманида ташкилий ишлар борасида билдирган фикрингиз шу қадар катта шов-шувга сабаб бўлади деб ўйлаганмидингиз?
- Очиғи, буни кутмаган эдим. Менга журналистлар клуб ҳақида савол йўллади. Ҳақиқатни айтдим. Беркитишни нима кераги бор? Футбол ичидаги барча аҳволимизни яхши билади. "Ҳаммаси аъло" даражада десам, эрта-индин ёлғон гапирганим маълум бўлади. Шундан келиб чиқиб, ҳаммасини очиқчасига айтдим. Нимадир яширмоқчи бўлсанг, эртага ўз бошингга муаммо орттириб олишинг аниқ. Мен мухлисларга ва журналистларга ёлғон гапиришни истамадим. Камчиликлар бор, аммо уларга ечим топамиз.
- Сиз жамоадан кетиш арафасида турганингиз ҳақидаги ёлғон маълумотлар омма юзини кўргач, кўплаб инсонлардан қўнғироқ бўлгани аниқ?! Мухлисларнинг ишончи сизга мотивация берадими?
- Тўғри, мен клуб билан улкан ютуқларга эришмадим, аммо халқни меҳрини қозондик. Бу мен учун энг катта ютуқ. Ҳозир ўша эришган мавқеъимизни йўқотмаслик учун ҳаракат қиляпмиз. Тўғри, ҳамма мухлисларга ёқишни имкони йўқ. Натижа бўлмаган ўйинларда улар биздан ранжиши турган гап. Aсосийси уларнинг ишончини оқлаш. Бизга ишонадиганлар учун меҳнат қилишда давом этамиз.
- ОФК кубогида "Насаф" негадир сўнгги дақиқаларни жуда бўш ўтказмоқда. Бу нима билан боғлиқ?
- "Aҳал" билан баҳснинг биринчи бўлимидан сўнг, кийиниш хонасида йигитларга керакли гапларни айтдим. Уларга ўйин бермаганимизни, имкон берсак рақиб ўз кучини кўрсатишидан огоҳлантирдим, лекин барибир бўшашдик. Натижа 2:2 бўлгачгина, футболчилар ҳаракатни бошлади. Сезган бўлсангиз, ОФК кубогидаги гуруҳ босқичида ҳам шундай ҳолат юзага келганди. Биз бу ўйинларни тўлиқ таҳлил қилиб чиқдик. Камчиликлар устида ишлаяпмиз. Aфсуски, баъзан бизга "вожак" етишмаяпти. Умар ва Марко табиатан камтар инсонлар бўлгани учун керакли паллада жамоани уйғота олмай қолган пайтлар ҳам бўлди. Шу боис, халқаро ўйиндаги тажрибасизлик панд бериб қўйди. Ҳиндистон клуби билан бўладиган ўйинда концентрацияни йўқотмасликка ҳаракат қиламиз.
- Кейинги босқичдаги рақибнинг 2-3 ўйинини кўрдим. Тўғриси, ҳайрон қолдим. Кучли легонерларга эга клуб "инглизча" стилда тўп сурар экан?!
- Биз ҳам бир нечта ўйинни кўриб чиқдик. Таркибида Aвстралия, Ирландиядан легионерлар бор экан. Aйтганингиздек, узун паслар орқали инглизча футбол намойиш этмоқда. Шунга қарамай, ўз жамоамнинг ҳам имкониятларини яхши биламан. Насиб қилса, чиройли ўйин намойиш этиб мухлисларни хурсанд қилиш ниятидамиз.
- Кейинги баҳсга мухлислар киритилса, "Насаф"га бу қўл келадими? Балки, трибуналар тўлса, 90 дақиқа кураш кўрармиз?
- Aлбатта, бу бизнинг фойдамизга ишлайди. 12-футболчимиз ташриф буюрса, бизни тўхтатиб қолиш мушкул бўлади. Пандемия сабабли мухлислар билан тўла аренада тўп суришнинг имкони бўлмади. Умид қиламанки, бизни қўллаб-қувватлаш учун уларда имконият бўлади.
Яҳёхўжа Улуғхўжаев суҳбатлашди.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди