Италиянинг энг машҳур клубларидан ҳисобланган “Рома” раҳбарияти жамоани яна грандлар қаторига қайтариш мақсадида ёзда катта ишларни амалга оширди. Биринчидан, клуб хўжайинлари бош мураббийликка чемпионлик сирларини яхши биладиган ва замонавий футболда ўз қарашларига эга бўлган Жозе Моуриньони олиб келди.
Яхши биламизки, португалиялик мутахассис ўзи бошқарган деярли барча жамоаларда бир неча маротабадан совринларга эга чиққан. Хусусан, Моуриньо “Порту”, “Челси”, “Интер”, “Реал” билан Португалия, Англия, Италия ва Испания чемпионлигини қўлга киритган.
“Порту” ва “Интер”ни Европа Чемпионлар лигаси ғолиби айлантирган, “Манчестер Юнайтед”га Европа Лигаси бош совринини олиб берган. Кўп бора турли кубокларга эга чиққан.
Моуриньода “Рома”ни қудратли жамоага айлантириш орқали “Тоттенхэм”даги совринсиз фаолиятини оқлаб олиш имконияти бор.
Рим клуби хўжайинлари унга ишонч билдирган ҳолда, трансфер сиёсатини айнан Моуриньо истаганидек юритмоқда. Моуриньо режаларига киритилмаган юлдуз даражасидаги футболчилар ҳам бирма-бир Римни тарк этмоқда.
Жамоани кучайтириш мақсадида ёзда айнан Жозе танлаган футболчилар – “Женоа”дан Элдор Шомуродов, “Палмейрас”дан Матиас Вина, “Вулверхэмптон”дан Руй Патрисио, “Даллас”дан Рожер Ибаньес ва “Челси”дан Тэмми Абрахам олиб келинди. Ҳали яна катта трансферларга қўл урилади.
“Рома” хўжайинлари “Челси” тарбияланувчиси учун Рим клуби ўз тарихида рекорд даражада харажат қилди ва бу трансфер “бўрилар”га турли бонусларни ҳисобга олмаганда 40 миллион еврога тушди. Аслида бу трансфернинг амалга оширилишига жамоанинг асосий юлдузи Эдин Жеко кутилмаганда “Интер”га ўтиб кетгани сабаб бўлди.
Тэмми Абрахам “Рома”даги илк учрашувлардан ўзини кўрсатиб, жамоага фойда келтира бошлаган бўлса-да, унинг келиши жамоа ичида кутилмаган муаммо келтириб чиқарди. Tribal Football нашрининг ёзишича, клуб раҳбарияти англиялик юлдузга йилга 4,5 миллион евро маош ва 1,5 миллион евро бонус тўлаши ошкор бўлганидан кейин жамоанинг айрим етакчиларида норозилик кайфияти пайдо бўлган.
“Рома” ўз тарихида жамоанинг ҳақиқий етакчилари бўлган Даниэле де Росси ва Эдин Жекодан ташқари ҳеч бир футболчига бунақа катта маблағ тўламаган. Ҳатто, клубнинг узоқ йиллик лидери бўлган “Рома” афсонаси Франческо Тотти ҳам Абрахамдан анча кам маош олган.
Маълумотларга қараганда, жамоа етакчиси Лоренцо Пеллегрини Абрахам келгунича жамоада энг катта маош оладиган футболчи ҳисобланарди. Клуб унга йилига 2,5 миллион еврога яқин маош тўлаётган эди. Айнан мана шу ярим ҳимоячи клуб раҳбарларидан маошини сезиларли даражада кўтаришни талаб қилиб чиқди. Унга бошқа футболчилар ҳам қўшилгани айтилмоқда.
“Рома” раҳбарияти келиб чиққан муаммони бартараф этиш йўлларини қидирмоқда. Ҳозир улар Пеллегрини билан музокарага киришган. Агар Лоренцо ўз мақсадига етишиб, клуб мутасаддиларини маошини оширишга кўндирса, қолган “бўрилар” ҳам каттароқ “ўлжа” талаб қилишда қатъиятлироқ курашади.
Мутахассислар Абрахамга жамоадошларининг ҳасад қила бошлагани ички муҳитни бузилишига олиб келишини таъкидламоқда. “Рома” бу шароитда жорий мавсум учун ўз олдига қўйган мақсадларига етиша олмай қолиши мумкин.
Абрахам келганидан кейин етакчи ҳужумчи позициясини унга топшириб, ўзи асосан захирадан майдонга тушаётган Элдор Шомуродов таъкидлаганидек, “Рома” Европа Чемпионлар лигасига қайтиш ва УЕФА Конференциялар лигасида ғолиб чиқиш учун курашиши лозим.
Ҳозирча, Моуриньо жамоасининг натижалари чакки эмас. Конференциялар лигасида “Трабзонспор” мағлуб этилиб, “бўрилар” мусобақанинг гуруҳ босқичига йўлланма олди. А Серияда эса кетма-кет иккита ғалабадан кейин “Рома” етакчилар қаторида бормоқда.
“Рома” Италия чемпионатидаги навбатдаги учрашувини 12 сентябрь куни ўз майдонида “Сассуоло”га қарши ўтказади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди