21:51 / 14.09.2021
1 916

Бахтиёр Ашурматов аламли дурангдан кейин: "Балки вақтни чўзишимиз керакмиди..."

Бахтиёр Ашурматов аламли дурангдан кейин: "Балки вақтни чўзишимиз керакмиди..."
Coca Cola Суперлигаси 18-тур доирасидан ўрин олган “Қўқон-1912” - “Машъал” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов қатнашди.

- Гапни очиғи, жуда аламли дуранг бўлди. Бугун ғалабани сақлаб қолиш учун бироз тажриба етишмади, деб ҳисоблайман. Майда сабаблар туфайли ғалабани қўлдан чиқардик. Бошқа жамоалар биз билан ўйинда ҳисобда олдинда бўлишса, ўйинни чўзишга ҳаракат қилишади. Бундан ташқари, “Машъал” футболчилари ҳам охиригача курашди.

Сўнгги пайтларда етакчи футболчиларимиз жароҳат сабабли майдонга туша олишмаяпти. Шунинг учун таркибдаги бошқа ўйинчиларга имконият беряпмиз. Улар ўз имкониятларидан фойдаланишлари лозим.

Негадир айрим ўйинларда эътиборсизлик оқибатида гол ўтказиб юборяпмиз. Балки биз учрашув охирида ўйин темпини туширишга кўрсатма беришимиз керакмиди? Ёки вақтни чузишимиз лозиммиди, билмадим.

Мурод Холмуҳаммедов кейинги баҳсда ҳам майдонга туша олмайди. У ҳали тўлиқ тузалиб улгурмади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бахтиёр Ашурматов аламли дурангдан кейин: "Балки вақтни чўзишимиз керакмиди..."